Сиз ушбу сайтнинг камроқ интернет сарфлайдиган, фақат матндан иборат версиясини кўрмоқдасиз. Барча суратлар ва видеоларни ўз ичига олган сайтнинг асосий версиясини кўринг.
Саудия Арабистони ва Эрон нима учун Яманни жанггоҳга айлантиришди?
Published
Яман йилларки уруш, очарчилик, қамал ва абгор соғлиқни сақлаш тизимидан азоб чекиб келади.
Саудия ва Эрон Ямандаги инқироз учун бир-бирини айблаб келади.
Шиа мазҳабидан бўлган Хусийларга Эрон ёрдам бермоқда деган даъво билан Саудия Арабистони жангариларни бомбалайди.
Эрон бу даъволарни рад этади.
Хусий жангарилар 2015 йилдан бери Саудия бошчилигидаги иттифоққа қарши курашишмоқда.
Аммо миллионлаб оддий яманликлар очарчилик ва вабо қаршисида қолишган.