Сиз ушбу сайтнинг камроқ интернет сарфлайдиган, фақат матндан иборат версиясини кўрмоқдасиз. Барча суратлар ва видеоларни ўз ичига олган сайтнинг асосий версиясини кўринг.
BBC News, O'zbek - Бош саҳифа
Бош мақола
Россиядан пул ўтказмалари камайди: мигрантлар учун нима ўзгарди?
Россия ҳамон Ўзбекистонга пул ўтказмаларининг асосий манбаи бўлиб қолмоқда. Бироқ маблағ ҳажми пасаймоқда. Бунга Россияда мигрантлар учун харажатларнинг ортиши, қоидаларнинг қатъийлашиши ва ўзбекистонликларнинг бошқа давлатларга йўналиши таъсир қилмоқда.
"Украина Қозоғистон нефт танкерига ҳужум қилди", Қозоғистон Россияга нефт экспорт қилди
Каспий Трубопровод консорциуми (КТК) хабар қилишича, Украина ҳарбийлари Қора денгиз соҳилида икки Қозоғистон нефт танкерига ҳужум қилган.
Энди Бернам ким ўзи? Нега Британиянинг янги бош вазири ҳамон кўпчилик учун жумбоқ бўлиб қолмоқда?
Энди Бернам Британиянинг ташқи ёки ички сиёсатини тубдан ўзгартирадими? Одатда Британияда бош вазирликка номзодлар обдан элакдан ўтказилади. Аммо сўнгги йилларда ҳеч ким Бернам каби бу элакка деярли тушмай бош вазир бўлмаган.
Жаҳон чемпионати-2026. Финал: Испания янги жаҳон чемпиони. Видео
Кубок 16 йил деганда яна Испанияга қайтди. Европа чемпионлари амалдаги жаҳон чемпионини енгди: Испания 1-0 Аргентина. Юлдуз Месси жамоаси бу йил кумуш медалларига қаноат қиладиган бўлди. Бугунги финал учрашуви билан Ўзбекистон дебют қилган жаҳон чемпионати ўз поёнига етди.
Уруш даврида Россия иқтисодиётига босим кучаймоқда: россияликлар пулларини яна "кўрпача қатида" сақлай бошладими?
Уруш чўзилиб, иқтисодиёт секинлашаётган Россияда банклардан пул ечиб олиш кўпайди. Молиявий ноаниқлик ва интернет узилишлари аҳолини, солиқ юки эса бизнесни нақд ҳисоб-китобга ундамоқда. Натижада яширин иқтисодиёт кенгайиб, солиқ ундириш қийинлашмоқда.
Келажакда одамларнинг ташқи кўриниши қандай ўзгаради?
Инсон эволюцияси ҳали ҳам давом этмоқда. Келажакда унга ген таҳрири ҳам таъсир қилиши мумкин. Хўш, келажак авлодлар қандай кўринишда бўлади?
Украинада ҳарбийлар ҳам норозими? Мудофаа вазирининг лавозимдан олиниши нега танқидларга сабаб бўлди? Видео
Пайшанба куни мудофаа вазири Михайло Федоров лавозимидан олингач, Украинада норозиликлар бошланди. Энди бу қарорни айрим ҳарбийлар ҳам танқид қилмоқда.
Ёзда эркаклар уруғи тезлашади: бу бола қилиш учун энг қулай пайтми?
Эркаклар уруғининг қачон қандай ҳаракат қилиши ёки қай палла сузувчанлиги ошишини ўрганиш - кўплаб фарзандсиз оилалар учун бола кўриш имконини яратиши мумкин.
"Сўзимдан қайтмайман". Ташиев президентлик сайловида иштирок этмаслигини билдирди
Қамчибек Ташиев 2027 йилги президентлик сайловида қатнашмаслигини ва Садир Жапаровни қўллаб-қувватлашини билдирди. Суд ҳукмидан кейин айтилган бу сўзлар унинг сиёсий келажаги ҳақидаги тахминларга нуқта қўйди.
ЖЧ-2026 - Ўйинлар ва натижалар
Ҳеч бир голни ўтказиб юборманг: Жонли янгилаб борилади
Минтақа
Дунё
BBC News O‘zbek WhatsApp
Ўзбекистон, минтақа, дунё янгиликлари ҳамда таҳлил ва муносабат
Муҳаррир танлови
Узоқ ва соғлом умр кўришни истайсизми? Тош кўтаринг
Ҳар қандай жисмоний машқ умрни узайтиришга ёрдам беради. Аммо оғирлик кўтариш нафақат узоқроқ яшашга, балки ҳаёт сифатини яхшилашга ҳам хизмат қилади.
Эрдўғоннинг кутилмаган совғаси (видео)
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқарада ўтказилган НАТО саммити ниҳоясида анжуманда қатнашган ҳар бир давлат раҳбарига олти ўқли тўппонча совға қилди.
Президентнинг дўстига ҳукм нимани англатади?
Қирғизистондаги таъсирли сиёсатчилардан бири Қамчибек Ташиевга чиқарилган суд ҳукми жамиятда адолат ва тенгсизлик ҳақидаги баҳсларни кучайтирди. Айрим ҳуқуқшунослар ва жамоат арбоблари худди шу айблов билан бошқалар қамоқда қолар экан, Ташиев ва у билан бирга судланганларга пробация қўлланилганини икки хил ёндашув сифатида баҳоламоқда.
Ўзбекистон: Пиво фестивали нега бунча баҳс-мунозара уйғотди?
Тадбир қонунчилик ва миллий қадриятлар юзасидан жамоатчилик ўртасида қизғин муҳокамалар келтириб чиқарди.
Ўзбекистонда Халқ қабулхоналари "почталон"га айланиб қолдими?
2026-йилнинг дастлабки беш ойида фақат Тошкент шаҳрининг ўзидан Президент Халқ қабулхонасига 48 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Нега битта муаммо ўнлаб аризаларга сабаб бўлмоқда?
Пардозорексия нима ёки ёш қизалоқлар тушиб қолаётган тузоқ
Ижтимоий тармоқлардан илҳомланган болалар тери парваришига алоқадор бозор гуллаб-яшнаяпти. Экспертлар бу нарсанинг қизлар учун узоқ муддатли салбий оқибатлари бўлиши мумкинлигидан хавотирдалар.
Ўзбекистонда 77 яшар блогерни қамадилар
Исмоил Маллабоев ҳали 2000 йиллари президентлик сайловида Ислом Каримовга овоз бермасликка чақириб велосипедда юришлар ташкил қилгани билан танилган фаол. Бу гал маҳалла раҳбарларини давлат пулларини ўмарувчилар ва ўғрилар деб атагани учун 15 ойлик қамоққа ҳукм қилдилар.
Оренбургдан Тошкентгача: Россия энергетикасига қилинган ҳужумлар Марказий Осиёда қандай акс этмоқда
Оренбург газни қайта ишлаш заводига қилинган ҳужумдан сўнг Қозоғистон мамлакатдаги энг йирик нефть-газ конларидан бирида қазиб олиш ҳажмини камайтирди, Қирғизистонда айрим маркадаги бензин танқислиги юзага келди, Ўзбекистоннинг миллий авиакомпанияси эса авиаёқилғи танқислиги ва нархи ошгани сабабли айрим рейсларини қисқартирди.
Россия армияси сафида Украинада жанг қилиб қайтган яна бир ўзбекистонлик судланди
Россия армияси сафида Украинада жанг қилиб қайтган яна бир ўзбекистонлик судланди. Бу Украинадаги урушда қатнашиб қайтган ўзбекистонликка нисбатан чиққан навбатдаги ҳукмдир. Қонун нима дейди ва муҳожирлар урушга қандай жалб қилинмоқда?
Эронда олий раҳбар Али Хоманаий учун оммавий мотам бошланди
Али Хоманаийнинг жасади жума кунидан бошлаб Теҳрондаги Катта Мусаллода жамоатчилик билан хайрлашув учун қўйилади. Кейин бир неча кун давом этадиган дафн тадбирлари ўтказилади.
АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши урушида аслида қанча одам ўлдирилган – ҳеч қачон билиб бўлмайди. Нега?
Экспертлар фикрича, интернетдаги узилишлар, оммавий ахборот воситалари фаолиятига қўйилган чекловлар ва ҳукумат босими минтақа бўйлаб қурбонлар ҳақида аниқ маълумотларни тўплашга тўсқинлик қилади.
Қирғизистон: Президентнинг дўсти судланди, лекин озодликда қолди
Қирғизистонда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раиси Қамчибек Ташиев ва яна етти нафар собиқ амалдор тўрт йилга озодликдан маҳрум этилди. Бироқ суд уч йиллик пробация тайинлагани боис, улар жазони эркинликда адо этишади.