Сиз ушбу сайтнинг камроқ интернет сарфлайдиган, фақат матндан иборат версиясини кўрмоқдасиз. Барча суратлар ва видеоларни ўз ичига олган сайтнинг асосий версиясини кўринг.
Чирчиқлик ногирон она: пенсиямни қирқишди
Чирчиқлик кўриш бўйича иккинчи гуруҳ ногирони, 46 яшар Мунаввар Ҳасанованинг айтишича, Россияда бўлгани учун Чирчиқ шаҳар ижтимоий таъминот бўлими масъуллари ногиронлик пенсиясини "кесиш"га қарор қилганлар.
"Касал бўлсанг уйингда ўтир, дерсиз, аммо шу ерда яшашга мажбурман. Қизим бир ўзи ишлайди. Мен ва иккита боласини боқади, ижара ҳақи тўлайди, бир боламнинг кўзини ҳам операция қилдиришимиз керак. Ҳатто йўлимизга ҳам пул топа олмаяпмиз. Бўйнимдан катта ўсимта чиққан. Пулим йўқлиги сабаб олдира олмаяпман. Ундан олдин иккита оғир операцияни бошдан кечирганман", дейди ҳозир Москва шаҳрида яшаётган Мунаввар Ҳасанова.
Би-би-си Мунаввар Ҳасанованинг муаммоси бўйича Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги, Чирчиқ шаҳар ижтимоий таъминот бўлими ходимларидан муносабат олишга ҳаракат қилди.
Бироқ шаҳар ҳокимлигида ҳам, ижтимоий таъминот бўлимида ҳам ушбу саволга масъул ходимлар иш жойида йўқлигини айтишди.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02