Сиз ушбу сайтнинг камроқ интернет сарфлайдиган, фақат матндан иборат версиясини кўрмоқдасиз. Барча суратлар ва видеоларни ўз ичига олган сайтнинг асосий версиясини кўринг.
Исроил ва Фаластин можароси: Одамлар бугун қўрқув ва мотам ичида - fotoreportaj Isroil Falastin dunyo yangiliklar
Зўравонликлар тинмаётир. Ҳужумлар уйларни вайрон, оилаларни пароканда қилмоқда. Тақдирлар синмоқда. Дафн устига дафн. Сўнгги Исроил ва Фаластин можароси гирдобида қолган одамларнинг бугунига бир назар. Суратлар кишини даҳшатга солмай қўймайди.
Исроил Мудофаа вазири эса, ўзининг сўнгги твитларидан бирида "ҳали яна Ғазодаги минглаб объектлар нишонларида" эканини айтган.
"Вазирликнинг Ҳамасга зарба беравериш бўйича кўплаб режалари борлиги, тўлиқ ва узоқ муддатли тинчликка эришмагунларича, ҳужумлари тўхтамаслиги"ни таъкидлаган.
Бенни Ганцнинг қўшимча қилишича, "Исроил мудофаа кучлари барча чегараларда жойлаштирилган, шай аҳволда ва чет эл унсурлари томонидан Исроил фуқаролари ёки унинг суверенитетига зарар етказишга қаратилган ҳар қандай уринишларнинг олдини олади".
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek