Сиз ушбу сайтнинг камроқ интернет сарфлайдиган, фақат матндан иборат версиясини кўрмоқдасиз. Барча суратлар ва видеоларни ўз ичига олган сайтнинг асосий версиясини кўринг.
"Ўзбекистонда бундай туз бўрони аввал ҳеч бўлмаган"
Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон якшанба куни кун давомида туз ва қум бўрони остида қолди. Аҳоли кўчага чиқишга қўрққан, машиналар қатнови камайган, янги экилган кўчатлар ва гуллар эса туз остида сўлиб қолган.
Баъзилар буни табиий офатга тенглаётган бўлса-да, Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳозирча ҳеч қандай баёнот билан чиқмади. Би-би-си мазкур вазирликка мурожаат қилди, аммо жавоб ололмади.
"Экосан" экология ва саломатлик фондининг Қорақалпоғистон бўлими раҳбари Нурлибек Юсупов бу каби бўрон аввал ҳеч содир бўлмаганини айтади.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02