Сиз ушбу сайтнинг камроқ интернет сарфлайдиган, фақат матндан иборат версиясини кўрмоқдасиз. Барча суратлар ва видеоларни ўз ичига олган сайтнинг асосий версиясини кўринг.
Би-би-сининг сўнгги 12 йилда Ўзбекистондан илк лавҳаси: Сайфулло Соипов ва Ўзбекистондаги ўзгаришлар
Нью-Йоркдаги террор хуружида саккиз инсонни ўлдиришда айбланаётган Сайфулло Соипов онасининг Би-би-сига айтишича, ўғлининг атайин бегуноҳ инсонларни ўлдирганига ишонмайди.
Ўзбекистон пойтахтидаги ўртаҳол маҳаллада истиқомат қиладиган Сайфулло Соиповнинг онаси АҚШ расмийлари улар билан боғланмаганларини айтган.
Охирги икки йилда Ғарбда содир этилган бир неча террорчилик хуружлари учун ўзбекистонликлар масъул бўлдилар.
Би-би-си мухбири Уил Верноннинг Ўзбекистонга сафар қилишига рухсат берилган.
Бу Би-би-сининг сўнгги 12 йилда Ўзбекистон ичкарисидан видео лавҳа тасвирга олишига берилган илк расмий рухсат бўлган.
Тасвирга олиш гуруҳига доим ҳукумат расмийлари ҳамроҳлик қилганлар.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002