Сиз ушбу сайтнинг камроқ интернет сарфлайдиган, фақат матндан иборат версиясини кўрмоқдасиз. Барча суратлар ва видеоларни ўз ичига олган сайтнинг асосий версиясини кўринг.
Футбол бўйича жаҳон чемпионатини BBC билан кузатинг
Футбол бўйича жаҳон чемпионатлари тарихида илк бор турнир бир вақтнинг ўзида уч мамлакатда — АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилади.
Яна бир муҳим ўзгариш — иштирокчи жамоалар сони 32 тадан 48 тага оширилди.
Жаҳон чемпионати 11 июн куни Мехикода бошланади, финал эса 2026 йил 19 июл куни АҚШнинг Ню-Жерси шаҳрида бўлиб ўтади.
Ўйинлар 16 та шаҳарда ўтказилади.
АҚШда беллашувлар Атланта, Бостон, Даллас, Ҳюстон, Канзас-Сити, Лос-Анжелес, Майами, Ню-Йорк, Филаделфия, Сан-Франциско ва Сиэтл шаҳарларида бўлиб ўтади.
Мексикада ўйинлар Гвадалахара, Мехико ва Монтеррейда, Канадада эса Торонто ва Ванкуверда ўтказилади.
Бу ерда сиз ЖЧ–2026 ўйинлари натижаларини улар ўтказилиши давомида кузатиб боришингиз мумкин: жадвал реал вақт режимида янгиланади.