Сиз ушбу сайтнинг камроқ интернет сарфлайдиган, фақат матндан иборат версиясини кўрмоқдасиз. Барча суратлар ва видеоларни ўз ичига олган сайтнинг асосий версиясини кўринг.
Видео: Суриядаги "одам қассобхонаси" махфий эшиги қаерда?
Ҳуқуқбонлар Дамашқ яқинидаги Сидная қамоқхонасини "одам қассобхонаси" дейишади. Ўнлаб йиллар давомида Сурия истиҳборот кучлари ва ҳарбий полицияси бу ерда минглаб одамларни тутқунликда ушлаб, қийноқларга тутгани айтилади.
Ўтган ҳафта сўнггида Асад режими қулагач, маҳбусларнинг яқинлари қамоқхона атрофида тўплана бошлади.
Улар ҳануз яширин ер ости ҳужраларида сақланаётган 10 минглаб одамлар ҳақида гапира бошлашди.
Қутқарувчилар ичкарида қолиб кетгани тахмин қилинаётган маҳбусларни қидирмоқда.
BBC Араб хизмати махсус мухбири Ферас Киланий қамоқхонага киришга муваффақ бўлди.