Сиз ушбу сайтнинг камроқ интернет сарфлайдиган, фақат матндан иборат версиясини кўрмоқдасиз. Барча суратлар ва видеоларни ўз ичига олган сайтнинг асосий версиясини кўринг.
Саудиянинг эрка маҳбуслари
Саудия Арабистонида ёш валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон бошлаган коррупцияга қарши мисли кўрилмаган ҳибсга олишлар атрофидаги хабар ва миш-мишлар тинмаётир.
Бундан уч ҳафта муқаддам ҳибсга олинган 200 га яқин Саудиянинг энг бой ва қудратли одамлари ҳануз Ар-Риёднинг ҳашаматли Ritz Carlton меҳмонхонасида ушлаб турилибди.
Кўпчилик ҳибсга олинларнинг исми ҳануз сир сақланмоқда, аммо улар орасида камида 11 нафар шаҳзода, жумладан, Саудия подшосининг икки жияни ҳамда шаҳзода Ал-Валид бин Талал каби миллиардерлар борлиги маълум.
Беш юлдузли меҳмонхона ичкарисида нималар бўлаётгани ҳақида кўп нарса маълум эмас.
Би-би-сининг халқаро масалалар бўйича мухбири Лиз Дусетга меҳмонхонага кириш учун эксклюзив рухсат берилган.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002