Сиз ушбу сайтнинг камроқ интернет сарфлайдиган, фақат матндан иборат версиясини кўрмоқдасиз. Барча суратлар ва видеоларни ўз ичига олган сайтнинг асосий версиясини кўринг.
Лондондаги Ўзбекистон элчихонасида Timur D'Vatz асарлари кўргазмаси
Ўзбекистоннинг Буюк Британия пойтахти Лондондаги элчихонасида асли ўзбекистонлик рассом Timur D'Vatz асарлари кўргазмаси бўлиб ўтди.
"Timur D'Vatz ота-онаси унга бекорга Темур номини бермаган. Билсангиз, Амир Темур даврида ҳам санъат ва адабиёт гуллаб-яшнаган. Timur D'Vatz ҳам дунёни саънати билан олмоқда", дейди Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Шайхов.
Timur D'Vatz қадимий афсоналар ва рамзларни бугунги кун ранглари билан уйғунлаштиради.
Timur D'Vatz: "Менинг Тошкентдаги ҳаётим ранглари бугунги асарларимга кўчган. Бу ранглар мен билан яшайди. Мифологияга келсак...бу жуда бир мустақил борлиқ, сиёсатдан холи...Кейин айнан шу йўл билан сиз дунёга фалсафий қарашингиз мумкин. Бундан кенглик бор..."
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002