Сиз ушбу сайтнинг камроқ интернет сарфлайдиган, фақат матндан иборат версиясини кўрмоқдасиз. Барча суратлар ва видеоларни ўз ичига олган сайтнинг асосий версиясини кўринг.
Иссиқкўлга борган сайёҳ Бухорони томоша қилоладими?
Қирғизистоннинг туризм департаменти раҳбари Азамат Жаманқуловнинг айтишича, хорижликлар Марказий Осиё бўйлаб тўсиқсиз сафар қила олишлари учун ягона виза тизими ишлаб чиқарилса яхши бўларди.
"Қирғизистонга келган кўплаб туристлар Ўзбекистон, Қозоғистон ё Тожикистонда ҳам бўлиб қайтишни хоҳлашади. Шунинг учун ягона турпакет ишлаб чиқарилиши керак деб ўйлайман", деди жаноб Жаманқулов.
У бу тартибни Оврўподаги Шенген виза тизимига қиёслади.
Аммо, ўзаро чегаралар қаттиқ қўриқланувчи Марказий Осиёда бу ғояни амалга ошириш нақадар имконли?
Би-би-си ушбу савол билан тошкентлик журналист Абдураҳмон Ташановга мурожаат қилди.