Сиз ушбу сайтнинг камроқ интернет сарфлайдиган, фақат матндан иборат версиясини кўрмоқдасиз. Барча суратлар ва видеоларни ўз ичига олган сайтнинг асосий версиясини кўринг.
Мирзиёев Москвада. Протокол бузилдими?
Published
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Москвага давлат ташрифи мобайнида уни Внуково аэропортида Иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин кутиб олгани саволлар туғдирмоқда.
Баъзилар "бу дипломатик протоколнинг қўпол бузилиши" десалар, бошқалар "аслида шундай бўлади, раҳбарлар билан кечроқ учрашилади" дейишмоқда.
Таҳлилчилар "Кремл Ўзбекистон раҳбариятига зиддиятли сигналлар бермоқда" деган фикрдалар.